ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚОЛТИН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Оқолтин туманидаги шаҳарча ва қишлоқларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сонли қонунининг 18-моддасига асосан Оқолтин туманидаги шаҳарча ва қишлоқлар чегараларини белгилаш бўйича бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 19 июндаги 03-01/1-53-сонли йиғилиш баёни ўрганилди.
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сонли қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика аэрогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмаси томонидан Оқолтин туманида бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш юзасидан тузилган туман комиссиясининг 2025 йил 19 июндаги 03-01/1-53-сонли йиғилиш баёни маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳарча ва қишлоқларнинг чегараларини белгилаш (ёки тақсимоти) тўғрисидаги маълумот 1-иловага, схематик харитаси 2-илова мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Хомиджонов ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидан сўралсин.
Кенгаш раиси СУВОНОВ ХУСНИТДИН ЯХШИЛИКОВИЧ
Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани,
2025 йил 28 июль,
VII-14-97-9-122-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.