ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
«Хоразм Оби Ҳаёт» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун нархлар (тарифлар)ни белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. «Хоразм Оби Ҳаёт» масъулияти чекланган жамияти директори Б.Курбановнинг ахбороти, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг тегишли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Хоразм Оби Ҳаёт» масъулияти чекланган жамияти томонидан таклиф этилаётган ичимлик суви таъминоти хизмати учун нархлар (тарифлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2024 йил 20 мартдаги «Хоразм Оби Ҳаёт» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти хизмати учун нархлар (тарифлар)ни белгилаш тўғрисида»ги VI-75-31-12-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси (Д. Бекчанова), вилоят телерадиокомпанияси (Ў. Матқурбанов)ҳамда «Хоразм ҳақиқати» газетаси таҳририяти (С. Рахимберганова)га ушбу қарорни расман эълон қилиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан ўн беш кун ўтгач кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси раиси К. Игамбергенов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Хоразм вилояти,
2025 йил 28 июль,
VII-11-103-12-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.