АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АСАКА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Асака тумани ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3837-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 25-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3837-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3837-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисида»ги намунавий Низомга мувофиқ жамоатчилик кенгашининг таркиби давлат органи раҳбарларининг қарори билан ҳар уч йилда тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси (И. Султонов) кенгаш
фаолиятини Низом талаблари асосида юритиш, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни ташкил этилсин.
5. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси (И. Султонов), туман ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Х. Исроилов) билан биргаликда уч кунлик муддатда туман ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ва унинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритиб борилишини таъминласин.
6. Мазкур қарор ижросининг назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Н. МЎМИНОВ
Андижон вилояти, Асака тумани,
2025 йил 26 июль,
116-1-17-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.