ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ФАРҒОНА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона тумани «Фарғона-Водил-Шохимардон» автомабил йўлга йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласи Шоҳимардон қишлоғи аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратиш, тирбандликни олдини олиш мақсадида ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаларига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 4 — 16-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги 900-сонли Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан, туман ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туман Ички Ишлар бўлимининг 2025 йил 28 июндаги 37/11-1302-сонли хатини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Фарғона туман Ички Ишлар бўлимининг 2025 йил 28 июндаги 37/11-1302-сонли хатини маълумот учун қабул қилинсин.
2. Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласи Шоҳимардон қишлоғи аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратиш, тирбандликни олдини олиш мақсадида ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ўрнатилиши лозим бўлган «Фарғона-Водил-Шохимардон» автомабил йўлининг ПК 288+88 дан ПК 292+38 оралиғи Шоҳмардон қишлоғи марказига 3.27 «Тўхташ тақиқланади» ҳамда 7.1.1 «Таъсир оралиғи» йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.
3. Фарғона тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи (Ж.Хасанов), туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбари (А.Зикряев)лар ҳамкорликда Шоҳимардон маҳалласи Шоҳимардон қишлоғи аҳолиси ва меҳмонларга қулайлик яратиш, тирбандликни олдини олиш мақсадида ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А. Эргашев) ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига ҳамда бошқа ОАВ ларда кенг ёритиши тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодирхонов зиммасига юклатилсин.
Фарғона туман ҳокими ИНОМОВ Х. Т
Фарғона вилояти, Фарғона тумани,
2025 йил 25 июль,
173-11-163-Q/25-сон