25.07.2025 йилдаги 213-2-208-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУХОРО ВИЛОЯТИ КОГОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026-ўқув йили мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудларни бириктириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли қарорига мувофиқ, 1-синфга қабул қилишда ота-оналарга қулайлик яратиш учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари жорий этиш, ҳамда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудларни бириктириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025/2026-ўқув йилида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш мақсадида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Саъдуллаева, Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими в.в.б. А. Зияевларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланганлиги, 2025-2026-ўқув йилида болаларни умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) ёки мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон давлат хизматлари портали (мй.мактаб.уз) орқали амалга оширилиши ва Когон шаҳрида 2025-2026 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфга қабули бўйича давлат хизмати жорий этилиши тасдиқланганлигини инобатга олган ҳолда, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим мактабларига фарзандларининг ҳужжатларини топшириш учун келган ота-оналарни электрон навбатда белгиланган муддатда қабул қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ўқув йилига самарали тайёргарлик кўриш доирасида мактабларни малакали бошланғич синф ўқитувчилари билан тўлдириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириб бориш мақсадида ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор тасдиқланган кундан эътиборан барча умумтаълим муассасаларига етказиш ва ижросини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Когон шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактаблари директорларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган ҳудудларда маҳаллалар билан ҳамкорликда 0 — 7 ёшдаги болаларнинг сонини аниқлаш ишларини доимий назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026-ўқув йилида 1-синфга фақатгина 2018 йил 1 январдан кейин ва 31 декабрга қадар туғилган болаларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026-ўқув йилида 1-синфга ўқишга қабул қилинган болалар сони қабул режасига нисбатан ошиб кетган ҳамда ўқитишга моддий-техник имконияти етмайдиган мактаблардан яшаш жойи бўйича ҳудуди бириктирилган мактабларга қабул қилиш (ўтказиш) орқали таълим сифатини яхшилаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан мактаб ёшидаги болалари мавжуд бўлган ота-оналарга тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун умумтаълим муассасалари раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим мактабига ўқишга қабул қилинаётган болаларнинг ота-оналари умумтаълим муассасаси низоми, ички тартиб-қоидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Когон шаҳар ҳокимининг 2023 йил 27 июндаги 123-2-208-Q/23-сонли «2023/2024-ўқув йили мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва умумтаълим муассасаларига ҳудудларни бириктириш тўғрисида» ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Саъдуллаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ҳокими ТЎРАБОЕВ М. М
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Когон шаҳар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 25 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-2-208-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.