ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУВАЙДА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бувайда туман маҳаллий бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб юритилади.) мувофиқ, Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилиб, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларини белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Мазкур Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27 — 148-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Бувайда туман Кенгаши қарор қилади:
1. Бувайда туман маҳаллий бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Бувайда тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Эргашевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 148-моддасига асосан бир ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган бюджет маблағларни бошқа ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорининг:
- 10 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан;
- 10 фоиздан кам миқдорда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади, бундан ушбу Кодекс 145-моддасинингиккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
3. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчидан бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказиш ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар сўровига кўра туманлар ва шаҳарлар Иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан амалга оширилиши кўрсатиб ўтилганлиги инобатга олинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишчи гуруҳунинг Бувайда туманига ташрифи давомида берилган топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 июлдаги 318-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда бюджет ташкилотларининг сўров хатларини инобатга олиб, туман маҳаллий бюджетига илова асосан ўзгаришлар киритилсин.
5. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг биринчи ўринбосари (А.Эргашев)га туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига киритилаётган ўзгаришларни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилсин
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Д.Махситалиэв) тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритиб борилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислохотлар бўйича» доимий комиссияси (З.Мамажонов) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Д.Махситалиэв) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ИБРАГИМОВ БЕХЗОД ОДИЛЖОНОВИЧ
Фарғона вилояти, Бувайда тумани,
2025 йил 24 июль,
VII-11-81-11-154-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.