24.07.2025 йилдаги VII-10-65-2-36-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Когон туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан хизмат сафарига маблағ йўналтириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли Қарори ижросини таъминлаш, 2025 йил 6 ойлик якунлари бўйича ижроси ва 2025 йил 6 ойлик якунлари бўйича ташаббусли бюджетлаштиришга оид жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан очиқ бюджет жараёнлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги KQ-5-V-сонли ва 2024 йил 30 январдаги KQ-666-IV-сонли Қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги ВМҚ-316-сонли Қарорларига асосан ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ туман ҳокимлигининг Когон туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағларни қайта йўналтириш, ПҚ-455-сонли Қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда 2025 йил 6 ойлик якунлари бўйича ижроси ва 2025 йил 6 ойлик якунлари бўйича ташаббусли бюджетлаштиришга оид жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан очиқ бюджет жараёнлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Когон тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги KQ-5-V-сонли ва 2024 йил 30 январдаги KQ-666-IV-сонли Қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги ВМҚ-316-сонли Қарорларига асосан ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ туман ҳокимлигининг Когон туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағларни қайта йўналтириш, ПҚ-455-сонли Қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда 2025 йил 6 ойлик якунлари бўйича ижроси ва 2025 йил 6 ойлик якунлари бўйича ташаббусли бюджетлаштиришга оид жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан очиқ бюджет жараёнлари тўғрисидаги Когон туман Иқтисодиойт ва молия бўлимининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли Қарорининг 8-банди талабига асосан 2025 йилдан бошлаб туман маҳаллий бюджетларига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар уларнинг қўшимча манбалари ҳисобланиши ва 2025 йилда мақсадли равишда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш учун йўналтирилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда мазкур маблағларнинг доимий равишда йўналтирилиб борилиши таклифи мақсадга мувофиқлиги инобатга олиниб, ҳокимлик ва тегишли масъуллар томонидан биргаликда доимий ижроси таъминланиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун кадрларнинг ўзаро тажриба алмашиши ва замонавий иш услубларини ўргатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ВМҚ-316-сонли Қарорида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ижобий тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган Республика ва ҳудудлардаги иқтисодий комплекс ходимларининг ўзаро тажриба алмашиш дастурини амалга ошириш 2025 йилда 15 майдан 15 декабрга қадар меҳнат қонунчилигига мувофиқ бошқа иш берувчига ҳоким ўринбосарлари вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларига вақтинча хизмат сафарига юборилиши белгилаб берилган. Шу жумладан, мазкур Қарорнинг 8-бандида асосий иш берувчиларнинг ички имкониятларидан, яъни бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан, хизмат уйлари билан таъминланмаганда турар жой ижараси компенсацияси учун ҳар ойда Тошкент шаҳрида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг олти бараваригача, ҳудудларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч бараваригача, янги иш жойига жойлашиш учун икии ойлик иш ҳақи фонди миқдорида бир марталик моддий ёрдам ҳамда ҳар чоракда бир марта доимий яшаш жойига транспортда бориб келиш харажатлари учун тегишли маблағларни ажратилиши ҳам кўрсатиб ўтилган. Шуларни инобатга олган ҳолда, Қарор талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 22 майдаги VII-08-54-2-36-K/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши Қарорининг 4-бандига мувофиқ туманда 2025 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 13.05.2025 йилдаги ВМҚ-316-сонли Қарор талаби асосида, ҳар чоракда бир марта доимий яшаш жойига транспортда бориб келиш харажатлари тўлови учун ажратилган 8,4 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 5,9 млн сўм)дан ҳамда етти ойлик хизмат сафари давомида ҳар ойлик устама тўлови учун ажратилган 29,4 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 29,4 млн сўм)дан жами 35,3 млн сўмлик маблағлар турар жой ижараси компенсацияси тўловлари учун бундан ташқари, 2025 йил 19 февралдаги VII-05-12-2-36-K/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши Қарори 3-иловасининг 8-бандига мувофиқ 2025 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун аратилган маблағнинг иқтисод қилинган қисми – 3,655 млн сўмни ва 2025 йил 22 майдаги VII-08-54-2-36-K/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши Қарорининг 4-бандига мувофиқ туманда 2025 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 13.05.2025 йилдаги ВМҚ-316-сонли Қарор талаби асосида, янги иш жойига жойлашиш учун икии ойлик иш ҳақи фонди миқдорида бир марталик моддий ёрдам харажатлари тўлови учун ажратилган 15,9 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 2,345 млн сўмни)дан ҳамда 2025 йил 19 февралдаги VII-05-12-2-36-K/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши Қарори 3-иловасининг 10-бандига мувофиқ туманда 2025 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан «ДСИ га Маҳаллий бюджетга ундириладиган ер ва мол-мулк солиқлари бўйича мавжуд қарздорлик суммаларини тушумини ундирилишини таъминлаш мақсадида почта харажатлари – кредитор қарздорликлари»га ажратилиб, иқтисод қилинган – 14,0 млн сўмни жами 20,0 млн сўмлик маблағларни эса Ҳокимликнинг кредитор қарздорликлари тўловлари учун қайта тқсимланган ҳолда туман ҳокимлигига ажратилсин ҳамда ҳокимлик бош ҳисобчиси Д.Ҳомидовга ажратилган маблағларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш-тўловларини амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Когон туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил давомида шаклланадиган қўшимча манбалари ҳисобидан 30 фоиз миқдори жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган «Фуқаролар ташаббусли» жамғармасига қонунчиликда белгиланган муддатларда доимий йўналтирилган ҳолда туман ҳокимлиги (Бош ҳисобчиси) томонидан амалга оширилиши таъминланиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Когон тумани маҳаллий бюджетининг ҳудудий маблағларни тақсимловчилар кесимида киритиладиган ўзгартиришлар 1-иловага, маҳаллий бюджетининг 2025 йил 6 ойлик харажатлари ижроси 2-иловага, 2025йил 6 ойлик якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар, ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар 3-иловага, фуқаролар ташаббуси жамғармасига маблағларини шакллантириш юзасидан маълумотлар 4-иловага, фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган ва иқтисод қилинган маблағлар юзасидан маълумотлар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари кенгаши депутатлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда қўшимча манбалар асосида шакллантириладиган тадбирларга йўналтириш учун «Очиқ бюджет» тизими тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва уларнинг ушбу тадбирларга фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Когон туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ш.Нарзиэв) ва Ғазначилик хизмати бошлиғи (А.Тўқсанов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида маҳаллий бюджетнинг параметрларига тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда параметрларда кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет харажатлари режасига ўзгартиришларни белгиланган тартибда ҳисобга олиш, тегишли ҳудудий бюджет маблағи олувчиларнинг харажатлар миқдорига аниқлик киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман солиқ инспесияси бошлиғи (С.Ахмедов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учун белгиланган даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини барча солиқ турлари кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушумларини тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ, самарали фойдаланиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ҚАЗОҚОВ ОТАБЕК НОДИРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Когон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-65-2-36-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.