ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Вилоятдаги айрим маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарорига асосан Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг 2025 йил 10 июндаги 01-6986-сонли ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 10 июндаги 01/06-37-сонли хатлари ҳамдавилоятда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 19 апрелдаги 7-174-сонли хулосасига кўра вилоятда жами 22 та маҳалларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш масаласиникўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг 2025 йил 10 июндаги 01-6986-сонли ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармасининг 2025 йил 10 июндаги 01/06-37-сонли хатлари ҳамда вилоятда маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 19 апрелдаги 7-174-сонли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоятнинг шаҳар(туман)ларидаги географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2025 йил 23 апрелдаги «Вилоят идоралараро доимий комиссиясининг вилоятдаги айрим маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш юзасидан хулосасини кўриб чиқиш тўғрисида»ги VII-8-56-12-0-K/25-сонли қарори асосида вилоятнинг шаҳар (туман)ларидаги географик жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш бўйича Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш юзасидан йиғма жилди 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси директори Ў.Матқурбанов ҳамда «Хоразм ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири С.Рахимбергановалар ушбу қарорни расман эълон қилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Хоразм вилояти,
2025 йил 24 июль,
VII-11-102-12-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.