БУХОРО ВИЛОЯТИ ВОБКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида»ги Низомига мувофиқ Вобкент туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар, таълим муассасалари ва ўзини-ўзи бошқариш органларида ҳарбий ҳисобни олиб бориш ва ташкиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида»ги Низомига мувофиқ Вобкент туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар, таълим муассасалари ва ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий ҳисобни олиб бориш ва ушбу тоифани иқтисодиёт тармоқларига брон қилиш ишларини текшириш устидан назорат қилиш ва уни сифатини яхшилаш мақсадида ҳамда туман мудофаа ишлари бўлимининг 2025 йил 4 апрелдаги 228-сонли хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Туман мудофаа ишлари бўлимининг 2025 йил 4 апрелдаги 228-сонли хати инобатга олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида»ги Низомига мувофиқ туман мудофаа ишлари бўлими, корхона, ташкилот, ва таълим муассасаларда бошқарув ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг умумий ва махсус рўйхати тумандаги давлат корхона, ташкилот ва муассаса шунингдек таълим муассасалари раҳбарлари томонидан уларнинг яшаш, ишлаш жойлари бўйича амалга оширилсин.
4. Ҳарбий рўйхатга олиш тадбирларини бажариш жараёнида туман давлат корхона, ташкилот ва муассаса шунингдек таълим муассасалари маъмуриятлари қуйидаги вазифаларни бажариши мажбурийлиги белгилансин:
· Мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳарбий ҳисобни текширув жараёнида ушбу қарорнинг иловасидаги жадвал асосида кўрсатилган муддатларда ҳарбий ҳисобга оид барча ҳужжатлар тақдим этилсин:
· Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги ва Давлат Статистика Қўмитаси томонидан белгиланган қоида ва шакллар бўйича ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар рўйхатининг тўла тўкислиги ва сифатлилиги таъминлансин;
· Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган бронлаш бўйича рўйхатга мувофиқ иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун раҳбарлар, муҳандис техник ходимлар, малакали ишчилардан иборат ҳарбий хизматга мажбурларни ўз вақтида бронлаш расмийлаштирилсин;
· Туман мудофаа ишлари бўлимида ҳарбийга мажбурларни ҳарбий ҳисобини сифатли олиб бориш мақсадида тумандаги давлат корхона, ташкилот ҳамда таълим муассаса шунингдек таълим муассасаларидан мудофаа бўлимида зарурият туғилган вақтда етарли малакага эга бўлган ишчи ходимлар (техник ходимлар) ажратилсин.
5. Тумандаги давлат корхона, ташкилот ва муассасалари бошланғич ҳарбий рўйхат масалалари бўйича тадбирларни бажариш жараёнида қуйидагиларга мажбурлиги белгилансин:
-хизмат кўрсатаётган ҳудудда яшовчи барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар рўйхатининг тўла қамраб олинганлиги ва сифатлилиги таъминлаш;
-ҳарбий хизматга мажбурлар, сафарбарлик чақируви резерви ва муқобил хизмат хизматчилари ҳамда чақирилувчиларнинг ҳисоб варақаларини захирадаги офицерлар гувоҳномаси, резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳарбий гувоҳномалари, чақирилувчиларнинг қайд қилинганлиги гувоҳномалари билан солиштириб, Т-2 шаклдаги шахсий варақалари, якка тартибдаги ҳисоб варақаларини ҳар йили камида бир марта туман мудофаа ишлари бўлимига таққослаш учун тақдим этилсин;
· ҳарбий рўйхатга қўйилган ва рўйхатдан чиқарилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳақида ўн кун муддат ичида туман мудофаа ишлари бўлимига ёзма маълумот берилсин;
· ҳарбий хизматга мажбурларнинг якка тартибдаги ҳисоб варақалари ва чақирилувчилар рўйхатига маълумоти, иш жойи, лавозими, оилавий аҳволи ва яшаш жойи бўйича ўзгаришларни киритиб бориш ҳамда ҳар ойда мудофаа ишлари бўлими бошлиғига маълумот берилсин.
1. Туман давлат корхона, ташкилот, муассасаларда кимнинг тасарруфида эканлиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатини ташкил қилиш ҳамда уни назорат қилиш туман мудофаа ишлари бўлими томонидан амалга оширилсин.
2. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 4 мартда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида»ги Низом талабларини сифатли ва самарали бажариш, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни тўла қамраб олган холда ҳарбий рўйхатга олишни тўла тўкис амалга ошириш юклатилсин.
3. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Ҳусенов ва туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи З.Джабаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. ОСТОНОВ
Бухоро вилояти, Вобкент тумани,
2025 йил 22 июль,
242-2-33-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.