22.07.2025 йилдаги 174-9-124-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон тумани ҳокимининг 2025 йил 19 февралдаги 37-9-124-Қ/25-сонли қарорини бекор қилиш ҳамда умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ларни белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 211-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида, умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, Гулистон тумани Адлия бўлимининг 2025 йил 9 апрелдаги 1-20/1-7/102-сонли тақдимномасини инобатга олиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гулистон тумани Адлия бўлимининг 2025 йил 9 апрелдаги 1-20/1-7/102-сонли тақдимномаси инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гулистон тумани ҳокимининг 2025 йил 19 февралдаги 37-9-124-Қ/25-сонли қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳудудидаги Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига қарашли 70-сонли мактаб-интернати тугатилиб, 33-сонли умумтаълим мактаби ташкил этилиши муносабати билан мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ларнинг янги тавсифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасалари педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокими ўринбосари Х.Челибаев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Р.Беркинов), Умумтаълим мактаблари раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим муассасаси битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ш.Хушмуратов)га маҳалла фуқаролари йиғини томонидан мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам беришни ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С.Эркинов), «Гулистон ҳаёти» газетаси таҳририяти (Б.Норжигитова)га Мазкур қарор маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Челибаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими в. б. О. ЖУРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174-9-124-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.