ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йилги маҳаллий бюджет харажатлари ёйилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2025 йил учун харажатлар ёйилмасига 10 фоиз ва ундан ортиқ миқдордаги ўзгаришлар мавжудлиги ҳамда Янгиариқ тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Бекчановнинг таклифларини инобатга олиб, халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Янгиариқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан тақдим этилган «Тумандаги бюджет ташкилотларининг 2025 йилги харажатлар ёйилмасига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида»ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг 2024 йил 28 декабрдаги VII-5-023-12-179-К/24-сонли қарорининг 2-иловасига, мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (С.Жаббаров)га 2025 йил II чорак ижросини сифатли якунлаш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик мақсадида туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг харажатлар ёйилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Х.Оллаберганов) ва туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи С.Жаббаровлар зиммаларига юклансин.
Кенгаш раиси МАТНАЗАРОВ ЗАФАРБЕК БАҲАДИРОВИЧ
Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани,
2025 йил 21 июль,
VII-12-96-12-179-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.