19.07.2025 йилдаги VII-10-117-1-19-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «2025 йил учун Бўстон тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўрғрисида»ги ВИИ-3-013-1-19-К/24-сонли қарори ижроси жараёнида туман маҳаллий бюджетига киритилган ўзгаришларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27 ва 147-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бўстон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосарининг халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «2025 йил учун Бўстон тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-3-013-1-19-K/24-сонли қарори ижроси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февраль кунги «Ҳудудларда 2025 йилда тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш тамойили асосида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 03-03/1-4456-рақамли 6-сон баёни, Ўзбекистон Республикаси «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори, Ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш бўйича 2020 йил 29 декабрда 45-2020-сон давлат-хусусий шериклик битимига 2024 йил 6 август куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 45/1-2020-реестр рақами билан рўйҳатга олинган 1-сонли қўшимча келишув, хомиладорлик ва касаллик варақалари, коммунал тўловлар, ҳаражатларни мақбуллаштириш ва бошқа ҳаражатлар бўйича 2025 йил давомида киритилган ўзгаришларни тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бюджет Қодексининг 27 ва 147-моддаларига асосан бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг аниқланган миқдорларига 2025 йил давомида киритилган ўзгаришлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бўстон тумани иқтисодиёт ва молия бўлимига 2025 йил Бўстон тумани маҳаллий бюджети ижроси жараёнида ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда эришилган натижалар тўғрисида ҳисобот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бўстон тумани адлия бўлимининг 2025 йил 23 май кунги 327/8-сонли тақдимномасига асосан халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг 2025 йил 22 май кунгидаги VII-8-69-1-19-K/25-сонли қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Газиевга, назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Мамаризаев) ҳамда котибият мудири Ж.Рахмонов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси НОСИРОВА САНАБАРХОН АБДИНАБИЕВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти, Бўстон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-117-1-19-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.