ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
40В042 «Риштон ш. – Амиробод қ» автомобиль йўлининг ПК0+00 қисмини, Д105 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг ПК2640+00 қисмига туташтириш тўғрисида
Риштон туманидаги 3 та МФЙларда (Зоҳидон, Гумбаз, М.Топволдиев) яшовчи фуқаролар ҳамда фаоллари томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасига 40В042 «Риштон ш. – Амиробод қ» автомобиль йўлининг ПК0+00 қисмини, Д105 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг ПК2640+00 қисмига туташтириш масаласида алоқа хати йўлланган.
Мазкур масала юзасидан Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан 2025 йил 6 май кунги 54-сонли техник шарт тақдим этилган.
Автомобиллар кириш чиқиш (съезд) йўлини очиш ишларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли қарори ва амалдаги ШНҚ 2.05.02-23 талабларидан келиб чиқиб, қўшимча лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲҲБ билан келишилди.
Автомобиллар кириш чиқиш (съезд) йўлини очиш ишлари Риштон ТЙФДМ томонидан хизмат кўрсатувчи умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятига эга 40В042 «Риштон ш. – Амиробод қ» автомобиль йўлининг ПК0+00 қисмини, Фарғона ЙМФКДМ томонидан хизмат кўрсатувчи умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга Д105 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг ПК2640+00 қисмига туташтириб, мавжуд йўл элементларига ҳамда кўкаламзорлаштириш майдонига (Фарғонайўлкўкалам ДМ билан келишиб) ортиқча шикаст етказмаган ҳолда, йўлнинг ўнг томонида, бир жойдан, амалдаги ШНҚ 2.05.02-23 нинг автомобиллар кириш чиқиш (съезд) йўлини очиш ишлари бўйича схема ишлаб чиқилган.
Қурилиш таъмирлаш ишларини ташкил этишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш схемаси тегишли ташкилотлар билан келишилган.
Юқоридагиларни ва сессияда депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунини 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан 2025 йил 6 май кунги 54-сонли «техник шарти» ҳамда Риштон туман ҳокимлиги бош мутахасисси Ф.Уринбоевнинг 40В042 «Риштон ш. – Амиробод қ» автомобиль йўлининг ПК0+00 қисмини, Д105 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг ПК2640+00 қисмига туташтириш тўғрисидаги Ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори (Ж.Рахмонов) Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси ва тегишли масъуллар билан биргаликда автомобиль йўлини туташтириш ишларини берилган техник шарт асосида бажарилишини назорат қилиш;
-ишлар якунлангандан сўнг, автомобиль йўлларининг паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда йўл белгиларини ўрнатиш вазифлари топширилсин.
3. Туман ЙХХБ бошлиғи (У.Тошболтаев)га қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш вақтида харакат хафсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4.Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимлиги бош мутахасисси Ф.Уринбоев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлоновлар ҳамда назорати туман Кенгаши домий комиссияси раислари З.Ахмедов, Б.Эрматов, Х.Хожихонов, Д.Хусанов, Х.Бойигитовлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЛИКОВ БАХОДИР РАХМАТУЛЛАЕВИЧ
Фарғона вилояти, Риштон тумани,
2025 йил 18 июль,
VII-11-53-11-158-K/25-сон