ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган қўшимча маблағлардан фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Бюджет Кодекси»нинг 119, 120, 126-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбааларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги КҚ-5-V-сонли қарорига мувофиқ, Риштон тумани маҳаллий бюджетининг иқтисод бўлган маблағларни мақбуллаштириш ҳисобига шаклланган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи таклифи тўғрисидаги хулосаси киритилган.
Таклифда бюджет кодексининг 120-моддаси 4-қисмига мувофиқ (1-илова) бўшаб қолган жами 4 318,5 млрд. сўмдан 3 588,7 млрд. сўм маблағларни тумандаги маҳаллий бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда зарурий харажатларини қоплаш учун (2-илова):
Жумладан,
туман маҳаллий бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари учун 2 729,1 млн.сўм:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11-октябр кунги «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 665-сонли қарори,Фарғона вилояти ҳокимининг 14.05.2025 йил 216-11-0-Ф/25-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджет ташкилотларининг зарурий харажатлари учун жами 859,6 млн.сўм маблағ йўналтириш бўйича таклифи маъқуллансин (3-илова):
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек Бюджет кодексининг 119, 120, 126-моддалари «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунинг 6-, 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Риштон тумани маҳаллий бюджетининг иқтисод бўлган маблағларни мақбуллаштириш ҳисобига шаклланган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида туман ҳокимининг таклифи ҳамда туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тадбирларга маблағ йўналтириш мақсадга мувофиқлиги бўйича туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштирувчи комиссиянинг ижобий хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мазкур масала халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси томонидан ўрганиб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисидаги қарори асос учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан мазкур қарорнинг 2-иловасига асосан фойдаланишга рухсат берилсин.
4. Туман ҳокимини биринчи ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Д.Рахмонқулов)га
- маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштирувчи комиссия ишини ташкил этиб бориш ҳамда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жумладан даромадлар режасини ошириб бажарилган қисмидан фойдаланиш йўналишлари бўйича ҳар чорак якуни билан Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот киритилишини таъминласин
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЛИКОВ БАХОДИР РАХМАТУЛЛАЕВИЧ
Фарғона вилояти, Риштон тумани,
2025 йил 18 июль,
VII-11-55-11-158-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.