17.07.2025 йилдаги 199-11-169-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳридаги автобуслар тезкор ва хавфсиз ҳаракатланиши учун тасмали йўл ётиқ чизиқлари ҳамда йўл белгиларини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича алоҳида автобус йўлакларини жорий этиш, йўл белги ва чизиқларини чизиш учун Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги «Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 318-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона вилояти Транспорт бошқармасининг 2025 йил 27 майдаги 40-596-сон хати, шунингдек, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2025 йил 28 май кунидаги 33/1209-сон мурожаат хати, 2025 йил 19 июнь кунидаги 33/1271-сон мурожаат хати, 2025 йил 28 майдаги 33/1207-сон мурожаат хатини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 211-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона вилояти Транспорт бошқармасининг 2025 йил 27 майдаги 40-596-сон хати, шунингдек, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2025 йил 28 майдаги 33/1209-сон, 2025 йил 19 июндаги 33/1271-сон, 2025 йил 28 майдаги 33/1207-сон мурожаат хатлари маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 майдаги «Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 318-сон қарорига мувофиқ соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳридаги Мустақиллик кўчаси ҳудидуда жойлашган 40Д090 Фарғона-Водил-Ҳамзаобод йўлининг 2,6 км (0.9-3.5 километр оралиғида, йўлнинг икки томонида, жами узунлик 5,2 км) масофасида автобуслар тезкор ҳаракатланиши учун тасмали йўл ажратилсин ва ётиқ чизиқлар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фарғона шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1-иловасига мувофиқ 5.12-Автобус ва (ёки) троллейбус тўхташ жойи йўл белгиларини ўрнатиш ва 1.17-йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойлари ётиқ чизиқлар чизиш ишлари белгиланган тартиб бўйича амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарғона шаҳар ичида жойлашган автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳар Алишер Навоий ва Инженерлар кўчалари чорраҳасидан Алишер Навоий ва Ўзбекистон овози кўчалари чорраҳасигача йўлнинг ўнг томонида транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туришини таъқиқлаш учун 3.27. «Тўхташ тақиқланган»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И.Каримов кичик ҳалқа йўли ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан И.Каримов кичик ҳалқа йўли ва Ойбек кўчаси кесишмасигача бўлган ҳудудда йўлнинг ҳар икки юзига йирик габаритли юк транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туришини таъқиқлаш мақсадида, 3.27. «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси ҳамда 7.4.1 «Транспорт воситасининг тури»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ҳалқа йўли ва Қува кўчаси кесишмасидан Қува ва Ёруғлик кўчаси кесишмасидаги чорраҳасигача ҳамда Ободлик кўчасига 3.4 »Юк автомобилларини ҳаракатланиши тақиқланади» йўл белгилари ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Р.Дехқонов) ҳамда Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси билан биргаликда белгиланган ҳудудда алоҳида автобус учун тасмали йўл ва йўлакларини ҳамда бошқа йўл чизиқларини сифатли этиб чизилиши, шунингдек йўл белгиларини ўрантиш, ҳолатини сақлаш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу қарорни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Бахтиёров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳар ҳокими В. НАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199-11-169-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.