ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧУСТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш бўйича самарасиз, паст самарали харажатларни мақбуллаштириш, мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 119, 120, 126-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17-октябрда ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасида 2025 йил 27 февралда ўтказилган 6-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш бўйича самарасиз, паст самарали харажатларни мақбуллаштириш, мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш мақсадида ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 , 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг:
119-моддасига асосан Давлат бюджетининг қўшимча манбалари Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларида алоҳида-алоҳида шакллантирилиши;
қўшимча манбалар таркибига Бюджет Кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар ҳам киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, Бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17-октябрда ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасида 2025 йил 27 февралда ўтказилган 6-сонли йиғилиш баёни, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги қўшма қарорлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 февралдаги 57-2-2280-сонли кўрсатма хати, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 18 февралдаги 23-5/259-сонли тақдимномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 120-моддасига асосан, Чуст тумани маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2025 йил учун харажатлар сметаси ва штат жадвалларини режалаштиришда бюджет интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий ўрганишларда аниқланган самарасиз ҳамда паст самарали харажатлар 1-иловага мувофиқ мақбуллаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, туман ҳокимлигининг халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этган таклифига мувофиқ, туман маҳаллий бюджетининг 2025 йилги харажатлари бўйича мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан 2-иловага мувофиқ 261 883,0 (икки юз олтмиш бир миллион саккиз юз саксон уч минг) минг сўм маблағлар йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
5. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, расмийлаштирилган ҳужжатларни туман Иқтисодиёт ва молия бош бўлими ҳамда туман ғазначилик хизмати бўлимига тақдим этиш ҳамда белгиланган тартибда тўловларни мақсадли амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
6. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Халилов)га бюджет харажатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда туман ғазначилик хизмати бўлими (Ж.Каттабеков)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш вазифалари топширилсин.
7. Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (У.Азизов) ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Тўхтасинов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси САЛИМЖОНОВ БАХТИЁРЖОН РАХИМЖОНОВИЧ
Наманган вилояти, Чуст тумани,
2025 йил 16 июль,
VII-11-56-6-89-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.