ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ШОВОТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-136-сонли қарори ва бу юзадан вилоят ҳокимининг 2025 йил 21 майдаги 239-12-0-Қ/25-сонли қарорининг ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-136-сонли қарорининг ижроси юзасидан туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қайта ишлаш, сақлаш, экспорт қилиш ва кооперация тизимини жорий этиш жараёнларини ўзаро интеграция қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-136-сонли қарори ҳамда бу юзадан вилоят ҳокимининг 2025 йил 21 майдаги 239-12-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:
Қуйидагилар:
Вилоятда 2025-2027 йилларда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини оширишни мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага;
2025-2027 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-ловага;
2025-2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳажмларини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага;
вилоят ҳудудида айрим турдаги маҳсулотлар экспортининг 2025-2026 йиллардаги истиқболли кўрсаткичлари 4-иловага;
2025 йилда ишга тушириладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун қадоқлар ишлаб чиқариш лойиҳалари манзилли рўйхати 5-иловага;
2025 йилда халқаро молия институтлари маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига ҳудутларда ўрнатиладиган 12 та кичик ҳажмли кўчма музлаткичларнинг прогноз тақсимоти 6-иловага;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни санотлаштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Хамдамов, Н.Бобониёзов), туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Б.Бекчанов), туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими (Й.Искандаров) билан биргаликда:
мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига эришиш мақсадида ишларни самарали ташкил қилиш;
мазкур қарор билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга мувофиқ туман ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотлари қўшилган қиймат занжирини яратишда қайта ишлаш ва сақлаш даражасини оширишнинг 2025-2027 йиллардаги истиқболли кўрсаткичларини таъминлаш;
хорижда ташкил қилинадиган савдо ярмаркаларини етарли маҳсулотлар билан таъминлаш;
бир ой муддатда Республика ҳудудида айрим турдаги маҳсулотлар экспортининг 2025-2026 йиллардаги истиқболли кўрсаткичларида белгиланган айрим турдаги экспортбоп маҳсулотлар бозорини диверсификациялашнинг мақсадли кўрсаткичлари асосида туман кесимида экспорт қилишнинг аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, туман ҳокимлигига тасдиқлаш учун киритиш чораларини кўрсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари И.Хамдамов туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими (Й.Искандаров) ва тижорат банклари билан биргаликда 5-иловага мувофиқ 2025 йилда мева-сабзавот маҳсулотларига мўлжалланган қадоқларни ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширишга масъул этиб белгилансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Хамдамов ва Н.Бобониёзов, туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи Й.Искандаровлар масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Шовот тумани ҳокими М. ДАВЛАТОВ
Хоразм вилояти, Шовот тумани,
2025 йил 15 июль,
252-12-177-Q/25-сон