ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 17 апрелдаги «Сурхондарё вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) намунавий тўплами ва ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳамда уларда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдорини белгилаш тўғрисида» ВИ-83-68-8-0-К/24-сон қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 428-сон қарорига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 13 июндаги 02-02/1447-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоятда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳамда уларда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2024 йил 17 апрелдаги VI-83-68-8-0-K/24-сон қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор ижроси юзасидан назорат олиб бориш халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ёқубов) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор имзоланган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Сурхондарё вилояти,
2025 йил 14 июль,
VII-11-102-8-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.