30.06.2025 йилдаги 1025-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг қарори, 30.06.2025 йилдаги 1025-V-сон
Кучга кириш санаси
30.06.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита томонидан инновациялар ва ахборот коммуникация технологиялари йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иш юритишини рақамлаштириш, улар фаолиятининг очиқлигини ва ошкоралигини таъминлаш каби муҳим йўналишларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўтган даврда Қўмита 6 та қонун лойиҳасига масъул бўлган ва уларнинг 3 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари Қўмита томонидан маромига етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита ўзи масъул бўлган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маромига етказиш мақсадида жами 30 та ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказган. Шунингдек, аксарият қонун лойиҳалари Қўмита ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Қўмита мажлисларида Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожлантириш агентлиги раҳбар ва ўринбосарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита эшитувларида рақамли технологиялар соҳасининг пойдевори ҳисобланган телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт ҳажмини ошириш, барча соҳаларга инновацион ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг 2024 йил 18 — 20 ноябрда бўлиб ўтган мажлисларидаги нутқларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қонунчилик палатаси Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ ижро ҳокимияти билан қонун ижодкорлиги ва парламент назорати доирасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қатор вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, инспекциялар, илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари ва бошқа ташкилотлар Қўмитага бириктирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қўмита томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси, Прогрессив ислоҳотлар маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаси, «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ билан биргаликда ҳамкорлик меморандумлари имзоланган ҳамда ҳамкорликдаги иш режалари тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан жамиятда интеллектуал мулк ҳуқуқига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга ва интеллектуал мулк эгаларининг моддий манфаатларини ҳимоя қилишга, тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк объектларидан қонуний фойдаланиш бўйича масъулиятини янада оширишга, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини янада соддалаштиришга, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, бозорда тенг шароитлар яратишга ва рақобат муҳитини таъминлашга, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари томонидан фуқароларга онлайн хизматлар кўрсатишда техник ҳимоя усулларини такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун лойиҳаларига таклифлар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганишга ҳамда уларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунга кўра, ўтган даврда фуқаролардан Қўмита номига келиб тушган жами 141 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 1 365 маротаба ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича тизимли равишда таклифлар ишлаб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберкоррупцияни тартибга солишга қаратилган миллий қонунчилик базасини хатловдан ўтказишга, таҳлил қилишга ва натижаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳаларини Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари соҳасида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширишга ва унинг якунлари бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг натижадорлигини доимий равишда мониторинг қилиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг ҳамда инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари соҳасига доир бошқа дастурларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз муддатида кўриб боришга ҳамда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича фуқаролар томонидан келиб тушган таклифларни уларнинг иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1025-V-сон