ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БЕШАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Бешариқ тумани Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудларидан кесиб ўтувчи умумфойдаланувда бўлган автомобиль йўлига йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 йўл белгисини ўрнатиш тўғрисида
Туман марказий қатнов қисми бўлган йўлларда, айниқса, Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг олдини олиш, йўлларни сақлаш ва йўл белгилари ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш, ушбу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига асосан, қарор қиламан:
1.Туман Ишчи гуруҳ томонидан тузилган далолатнома ҳамда схема маълумот учун қабул қилинсин.
2.Туман йўналишида бўлган автомобиль йўлларининг 4 К – 923 А «Бешариқ шаҳрига» автомобиль йўлининг 3.1-километр қисми ўнг томонига туташувчи «Шодлик» истироҳат боғига кириш ва чиқиш ички йўлига 2 дона 3.27-бандларида белгиланган «Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши таъқиқланади» деб белгиланган йўл белгилари ва йўл ҳаракати қоидаларининг 7.2.2-бандида кўрсатилган «Қўшимча ахборот ишора» йўл белгиси билан қўшиб ўрнатилсин (3.27 — 3.30 белгиларининг амал қилиш оралиғи охирига 3.27 — 3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча ахборот белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 қўшимча ахборот белгиси билан қўлланилади).
3.Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбари А.Анваров, Бешариқ туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбари У.Абдурахмонов, туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Қосимовларга ваколатлари доирасида келишув асосида йўл белгиларини меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган кўринишда, баландликда ўрнатилишини таъминлаш;
Йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
4.Туман «Бешариқ тонги» газетаси бош муҳаррири С.Темировга, мазкур қарорни туман газетасида чоп этиш вазифаси топширилсин.
5.Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киритилсин.
6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Р. К. ЖЎРАЕВ
Фарғона вилояти, Бешариқ тумани,
2025 йил 12 июль,
153-11-153-Q/25-сон