11.07.2025 йилдаги VII-12-101-6-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маҳаллий бюджетнинг самарасиз, паст самарали харажатлари бўйича мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 119, 120, 126-моддаларига асосан, Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 17 июндаги 01/10-755-сонли тақдимномаси ҳамда Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари М.Абдуллаевнинг ҳисоботи асосида бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда самарасиз, паст самарали харажатлари бўйича мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш тўғрисида, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-моддасига асосан Давлат бюджетининг қўшимча манбалари Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларида алоҳида-алоҳида шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча манбалар таркибига Бюджет Кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар ҳам киритилганлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 17 июндаги 01/10-755-сонли тақдимномаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, вилоят ҳокимлигининг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига тақдим этган таклифига мувофиқ, вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йилги харажатлари бўйича мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан иловага мувофиқ 70 088 700,0 (этмиш миллиард саксон саккиз миллион етти юз) минг сўм маблағлар йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 декабрдаги 137-сонли раёсат мажлиси баёнига асосан Наманган Эркин иқтисодий зонаси Зарафшон массиви ҳудудида ички хўжалик йўлини мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш учун 300,0 млн.сўм маблағ ажратилганлиги ҳамда 2024 йил якунига қадар молиялаштирилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 декабрдаги 137-сонли раёсат мажлиси баёнига асосан ажратилган маблағлар ҳамда вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳисобидан Наманган Эркин иқтисодий зонаси Зарафшон массиви ҳудудида ички хўжалик йўлини мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш учун Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДМга 300,0 (уч юз) миллион сўм маблағ йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, расмийлаштирилган ҳужжатларни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармасига тақдим этиш ҳамда белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Абдуллаев)га бюджет харажатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (А.Тўраев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда Давлат молиявий назорат инспекцияси вилоят бошқармаси (Б.Ходжиев)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икрамов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-101-6-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.