СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Туман ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 20В011 (4К-650) «Д037 автомобиль йўли (10-кмдан)- Уч қахрамон қ» автомобиль йўлларидан оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларини ҳаракатланишини тақиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори ва туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2025 йил 13 майдаги 02/102-сонли хати ҳамда 20В011 (4К-650) «Д037 автомобиль йўли (10-кмдан)- Уч қахрамон қ» автомобиль йўли ўтган маҳаллаларда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2025 йил 13 майдаги 02/102-сонли хати раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (З.Жуманазаров)га;
Туман ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятдаги 20В011 (4К-650) «Д037 автомобиль йўли (10-кмдан)- Уч қахрамон қ» автомобиль йўлида юк ташувчи автотранспорт воситалари (бир ўқ чизиғига тушадиган 10 тоннадан ортиқ) ҳаракатланишини тақиқловчи йўл белгилари ўрнатиш ишлари олиб борилсин.
3. Туман ИИБ (З.Бабаханов)га;
Туман ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятдаги 20В011 (4К-650) «Д037 автомобиль йўли (10-кмдан)- Уч қахрамон қ» автомобиль йўлларида оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларини ҳаракатланиши чеклансин ҳамда доимий равишда назорат олиб борсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5.Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Уринбаев ва туман ИИБ бошлиғи З.Бабаханов зиммасига юклансин
Туман ҳокими в. б. О. ЖУРАЕВ
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
2025 йил 11 июль,
161-9-124-Q/25-сон