ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 2024 йил 11 октябрь кунги VI-93-107-13-182-К/24-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 20 майдаги 01/23-128-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ Беруний туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Ешановнинг 2025 йил 10 июнь кунги 01-07/220-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Беруний туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж. Ешановнинг 2025 йил 10 июнь кунги 01/09-11-239-сонли хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 2024 йил 11 октябрь кунги VI-93-107-13-182-К/24-сонли қарорининг «Беруний тумани фермер хўжаликларида 2024-2025 йилларнинг кузги-қишки мавсуми учун ўрнатилган чекланган сув миқдори ЛИМИТИ» номли иловасига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор туман «Халқ минбари» газетасида нашр қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ХИДИРОВ ИКРАМ ТОРЕБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 10 июль,
VII-13-70-13-182-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.