08.07.2025 йилдаги 264-9-0-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарлари жамоат транспорти тизимида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифларни жорий қилиш ҳамда йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги 419-I-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низоми»га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг жамоат транспорти тарифларини қайта кўриб чиқиш ва ошириш бўйича таклифлари (05/53-40/180-сон, 02.02.2024 йил) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларида (03/1-2592-сон, 19.02.2024 йил) белгиланган вазифаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят Транспорт бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарлари жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифларни жорий этиш ҳамда электрон тўловларни оммалаштириш юзасидан ишлаб чиқилган лойиҳаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларининг жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) йўналишларида тўловлар шаффофлигини таъминлаш, йўлкира тўловлари йиғилишида босқичма-босқич инсон омилини камайтириш, электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантириш ва автоматлаштирилган (электрон) тўлов тизимини ривожлантириш мақсадида қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Шаҳар йўловчи транспортлари (автобус, микроавтобус)да нақд пулда тўлов амалга оширилганда бир нафар йўловчи учун бир марталик йўлкира ҳақи – 3 000 (уч минг) сўм (ҚҚС билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Шаҳар йўловчи транспортлари (автобус, микроавтобус)да нақд пулсиз тўлов тизими жозибадорлигини ошириш, мазкур тизимдан фойдаланишга йўловчиларни кенг жалб қилиш, соҳадаги яширин иқтисодиёт улушини камайтириш мақсадида шаҳар жамоат транспортлари (автобус, микроавтобус)да электрон шаклда (ягона транспорт карталари (АТТО), банк карталари ва бошқа электрон тўлов турлари) орқали тўловлар амалга оширилганда бир нафар йўловчи учун бир марталик рағбатлантирувчи йўлкира ҳақи – 2 000 (икки минг) сўм (ҚҚС билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Шаҳар йўловчи транспорти (автобуслар)да ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни ҳамда ўлчамидан қатъий назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни олиб юриш учун йўлкира ҳақи 3 000 (уч минг) сўм (ҚҚС билан) этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар йўловчи транспорти (автобуслар)да йўловчилар томонидан ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юки ҳамда мусиқа асбобини, 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни, шунингдек қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандалар, аравача (болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқаларнинг аравачалари)ни, майда боғдорчилик инвентарлари, болалар чаналарини ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар йўналишларидаги автобусларда йўловчиларнинг 7-ёшгача бўлган болалари учун ҳақ ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар йўловчи транспорти (автобуслар)да қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 2 000 (икки минг)сўм (ҚҚС билан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларнинг шаҳар йўловчилар транспорти (автобус ва микроавтобуслар)дан фойдаланишларида қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режалари 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспорти (автобуслар)дан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларида бир йўловчи километр учун тавсиявий тариф:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автобусларда 280 (икки юз саксон) сўм (ҚҚС билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишли таксиларда 380 (уч юз саксон) сўм (ҚҚС билан) тавсиявий нарх этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сирдарё вилояти ҳокимининг 2023 йил 4 декабрдаги 376-9-0-Қ/23-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Транспорт бошқармаси (А.Ашуров) мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчиларни ташувчи тегишли ташкилот ва корхоналар билан тузилган оферта (брутто) шартномаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва https://sirdaryo.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Кушаков ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Хидиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокими в. б Э. ТУРДИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264-9-0-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.