ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент тумани ҳокимининг 2025 йил 13 июндаги 173-10-212-Қ/25 сонли қарорига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, ҳамда Тошкент тумани Адлия болимининг 2025 йил 17 июндаги 1/06/11/25 сонли Тақдимномасида кўрсатилган хатоликларни ўзгартириш мақсадида қарор қиламан:
1. Тошкент тумани ҳокимининг 2025 йил 13 июндаги «Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 5 июндаги «Вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудидаги 36 та давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига амалда фойдаланиб келаётган ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш тўғрисида»ги 367-10-0-Қ/25 сонли қарори тўғрисида»ги 173-10-212-Қ/25 сонли қарорининг 2-бандида «ажратиб берилсин» сўзлари «ажратиб берилганлиги инобатга олинсин» сўзларига алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Мирсагатов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
2025 йил 8 июль,
257-10-212-Q/25-сон