ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАРҒИЛОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги 275 сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 275 сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 майдаги 254-11-0-Қ/25 сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 275 сонли қарори ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 майдаги 254-11-0-Қ/25 сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг мазкур қарорлари билан иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин:
-ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги;
-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида спорт мактаблари ташкил этилганлиги;
-ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари негизида ихтисослаштирилган спорт мактаблари ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
-спорт-таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш;
-спорт-таълим муассасаларининг айрим штат бирликларини мақбуллаштириш.
3. Мазкур қарорга асосан шаҳар ҳокимининг 2010 йил 8-октябр кунги 547 сонли қарори билан тасдиқланган 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги инобатга олинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг мазкур қарорларига шаҳар ҳокимлиги,бошқарма ва ташкилотлари, 10 кун муддатда ўзларининг идоравий меъёрий ҳужжатларини мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Бекназаров зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими Ш. НИСБАТХОНОВ
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри,
2025 йил 27 май,
92-11-168-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.