ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Сирдарё вилоятидаги туман ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ЎРҚ-635-сонли қонуни 10-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41-сон баёни 20-банди, Бош вазирнинг 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253-сон билан тасдиқланган «Йўл харитаси» ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-93-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг 8 та туман ва 3 та шаҳар маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш мақсадида Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг қарорларини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ш.Рузикуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Кушаков, А.Б.Хидиров, А.Хидиров)га:
10 кун муддатда туман ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини ташкиллаштириш ва таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Кушаковга, назорат қилиш Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АХМЕДЖАНОВА ПОКИЗА ШАВКАТОВНА
Сирдарё вилояти,
2025 йил 2 июль,
VII-16-120-9-0-K/25-сон