30.06.2025 йилдаги VII-13-97-9-127-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САРДОБА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Сардоба туманидаги кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати Қ.Ўтаевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 295 сонли қарори ва Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 , 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 18 апрелдаги 05-19-6073 сонли, 2025 йил 18 апрелдаги 2/2-234 сонли йиғилиш баёнлари ҳамда Сардоба туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг 2025 йил 27 майдаги 1 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё вилояти ҳокимлиоги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2025 йил 4 апрелдаги 17/24 сонли мурожаатномаси ва унда қайд этилган Сирдарё вилояти ҳамда Сардоба тумани комиссияларининг жами 2 та географик объект (кўча, берк кўча)ни қайта номлаш бўйича таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 18 апрелдаги 05-19-6073 сонли, 2025 йил 18 апрелдаги 2/2-234 сонли йиғилиш баёнлари билан таклиф этилган кўчалар номлари иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Ички ишлар бўлими (Ж.Саибов), туман Адлия бўлими (И.Юнусов), туман Статистика бўлими (М.Абдураззоқов), туман Солиқ инспекцияси (О.Каримов), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Э.Хусанбоев), Давлат кадастрлар палатаси Сардоба тумани филиали (А.Дехқонбоев), туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Ғ.Саломов) ва тегишли мутасадди ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-мазкур қарор иловаси асосида амалга оширилаётган ўзгаришлар эътиборга олинсин ва мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Джумабаев, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Э.Хусанбоев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 10 кун муддатда ҳудудлардаги номлари ўзгарган кўчаларга замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида ҳомий ташкилотлар ёрдамида) пешлавҳалар ёзиб ўрнатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-пешлавҳалар ўрнатиш ва молиялаштириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш ва назоратга олиш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия (Б.Джумабаев), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Э.Хусанбоев) ва фуқаролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-бир ҳафта муддатда ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Ички ишлар бўлими (Ж.Саибов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-туман ҳудудларидаги номлари ўзгарган кўчаларда яшовчи фуқароларга янги паспорт бериш ва уларни рўйхатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби А.Маматқуловга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-ҳудудларда янги номланган кўчаларнинг номларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда маълумотлар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Шарафли йўл» газетаси таҳририяти (С.Номозов)га ушбу қарорни «Шарафли йўл» газетасида ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокими ўринбосари Б.Джумабаевга мазкур қарор билан боғлиқ ҳужжатлар географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича вилоят комиссиясига тақдим этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият, спорт ва ахборот сиёсати масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Абсатова ва туман ҳокимининг ўринбосари Б.Джумабаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси КАРИМОВ ЗИЯДУЛЛА ДАНАБАЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Сардоба тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-97-9-127-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.