30.06.2025 йилдаги 207-7-107-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳардаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларини умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 5-боб, 41-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг микроҳудудлар чегараларини кенгайганлиги, шаҳардаги айрим маҳалла ва кўчаларнинг номлари ўзгарганлигини инобатга олиб, таълим муассасалари Мажбурий таълим талабларини бажарилиши мониторингини талаб даражасида олиб бориш учун шаҳардаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини, кўчаларини умумий ўрта таълим мактаблари микроҳудудларига қайта бириктириш мақсадида ҳамда шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлимининг 2025 йил 19 майдаги 01-05-1645 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 19 майдаги 01-05-1645 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳардаги умумий ўрта таълим мактаблари микроҳудудларига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларини қайта тақсимлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор билан шаҳардаги барча умумий ўрта таълим муассасаларини таништириш шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи З.Нуриддиновга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд шаҳар Адлия бўлимининг 2025 йил 28 майдаги 1/30/15 сонли тақдимномасига асосан шаҳар ҳокимининг 2025 йил 27 майдаги Самарқанд шаҳардаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларини умумий ўрта таълим мактабларига микроҳудудлар кесимида бириктириш тўғрисидаги 170-7-107-Қ/25 сонли қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Нишанов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ҳокими Ф. УМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Самарқанд ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-7-107-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.