ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОФИРКОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси, даромадлари ва харажатлари режасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида
Шофиркон тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси юзасидан ҳисоботга кўра, амалда маҳаллий бюджет даромадлари 27817,6 млн. сўм ёки режага нисбатан ижроси 100,6 фоизга фоизга таъминланган.
Ҳисобот даврида туман маҳаллий бюджети харажатлари жами 37021,5 млн. сўм амалга оширилиб, шундан ижтимоий соҳа харажатлари 16556,8 млн. сўм ёки 44,7 фоизни ташкил этган.
Бунда, маҳаллий бюджетда кўзда тутилган биринчи даражали тўловларни ва давлат дастурларига асосан белгиланган тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга асосий эътибор қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 143 ва 147-моддаларида бюджет ижроси жараёнида 2024 йил маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда бюджет параметрлари доирасида харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27- ва 126-моддаларига асосан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Наимовнинг туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси, даромадлари ва харажатлари режасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Шофиркон тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Наимовнинг туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак ижроси юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бюджет ижроси жараёнида даромадлари ва харажатлари бўйича кўрсаткичлар 1-2 иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Солиқ инспекцияси (О.Муқимов):
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш топширилсин.
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Н.Наимов), туман Ғазначилик хизмати (Д.Жабборов):
- маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштириш таъминлаш.
- бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
5. Туман ҳокими ўрибосарлари ва тегишли бюджет ташкилотлари:
- туман маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида белгиланган тартибда ишлатилишини таъминласин.
-инфратузилма обектларида белгиланган тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш ва фойдаланишга топширилишини таъминсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Н.Садуллоев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ФАЙЗИЛЛОЕВ АЛИШЕР АБДИЛЛОЕВИЧ
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани,
2025 йил 30 июнь,
VII-11-63-2-41-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.