ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВОБКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак ижроси ҳамда даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-моддасига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак ижроси ҳамда даромадлари ва харажатлари режасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ҳисоботини тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамасига киритилган.
Мазкур ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йил I чоракда туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 20,5 млрд.сўмни ташкил этиб, ижроси 100,2 фоизга таъминланган.
Ҳисобот даврида туман маҳаллий бюджети харажатлари жами 31,4 млрд.сўм, шундан, тумандаги ижтимоий соҳа харажатлари 13,7 млрд.сўм ёки 44 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 143 ва 147-моддаларида бюджет ижроси жараёнида 2025 йил I чорак маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда бюджет параметрлари доирасида харажатлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 февралдаги 03-03/1-4456 сон йиғилиш баённомаси ижросини туманда ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, маҳаллий бюджетлардаги паст самарали харажатлар мақбуллаштирилган ва бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ тўловлари бўйича йил якунигача кутилаётган харажатларни қоплашга йўналтириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27- ва 126-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак ижроси ҳамда даромадлар ва харажатлар режасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовнинг ҳисоботни тинглаб, юқорида баён этилганларга ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовнинг Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак ижроси ҳамда даромадлар ва харажатлар режасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
- туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак даромадлар ижроси бўйича асосий кўрсаткичлар 1-иловага;
- туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак харажатлари ижроси бўйича асосий кўрсаткичлар 2-иловага;
- туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак давомида даромадлар режасига киритилган ўзгаришлар бўйича асосий кўрсаткичлар 3-иловага;
- туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак харажатлар режасига киритилган ўзгаришлар бўйича асосий кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман солиқ инспекцияси (А.Холмуродов)га:
- 2025 йил учун белгиланган даромадлар прогноз режа кўрсаткичлари барча солиқ турлари кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш:
- бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни таъминлаш топширилсин.
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда туман Ғазначилик хизмати:
- туман маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
- бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовга ҳамда тумандаги тегишли бюджет ташкилотлари билан биргаликда:
- туман маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида белгиланган тартибда мақсадли сарфланишини;
- инфратузилма объектларида белгиланган тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовга, ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий комиссияси (А.Қурбонов) зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ОСТОНОВ АКМАЛ АНВАРОВИЧ
Бухоро вилояти, Вобкент тумани,
2025 йил 28 июнь,
VII-14-74-2-33-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.