ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВОБКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга маблағларни йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий ҳокимият тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг тегишли моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072 сонли ҳамда 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92 сонли қарорлари,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312 сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 9782 сонли қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128 сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 8-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги КҚ-5-V-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Намунавий низомнинг 11-бандига асосан туман маҳаллий бюджетининг маблағларини йўналтириш бўйича туман ҳокимлигининг таклифлари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига белгиланган муддатда «Э-қарор» электрон тизимига жойлаштириш белгиланган.
Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан маблағларни ажратиш тўғрисида туман ҳокимлигининг таклифи жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун юқоридаги мазкур қарорларга асосан «Э-қарор» электрон тизимига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали жойлаштирилганлиги ҳамда ушбу жамоатчилик фикрини инобатга олиб, шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича билдирилган таклифларга асосан Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ҳамда Бюджет кодексининг тегишли моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан жами 131,6 млн.сўм бўлган маблағларни йўналтириш талаб этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128 сонли ҳамда Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1011 сонли «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Бюджет кодексининг 12-, 27- ва 126-моддаларига асосан туман ҳокимлиги томонидан тақдим этилган туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан маблағларнинг йўналтириш бўйича тайёрланган таклифларни атрофлича муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга маблағларни ажратиш бўйича таклифи белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасига «Э-қарор» электрон тизимига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали орқали белгиланган муддатда жойлаштирилганлиги инобатга олинсин.
2. Қуйидагилар:
- туман ҳокимлигининг, туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга маблағларни йўналтириш тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ;
- туман ҳокимининг ҳисоботига асосан, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларни сақлаш харажатлари ҳамда бюджетда кўзда тутилмаган бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларга ажратилган туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобидан маблағлар 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман ҳокимлигининг, туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил I чорак қўшимча манбалар ҳисобиданмаблағларни ажратиш бўйича таклифи белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасига «Э-қарор» электрон тизимига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (ИД-107742 сон 31.05.2025 — 15.06.2025) жойлаштириб, туманда кечиктириб бўлмайдиган тадбирларга зарурат бўлганлиги сабабли халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига ҳисобот бериш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92 сонли қарори қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2025 йил 18 июндаги ДКҚ 03-01/74-25 сонли қарорига асосан «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари раисларини рағбатлантириш учун жами 30,0 млн.сўм миқдордаги маблағ кўчириб берилганлиги инобатга олинсин.
4. Туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликов:
- мазкур қарорнинг 1-2-иловасига мувофиқ кўзда тутилган тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш учун қонунчилик талаблари асосида белгиланган муддатда тегишли маблағларни ажратиш чораларини кўриш;
- ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни туман маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўрсин.
5. Туман ғазначилик бўлинмаси (Ф.Тўраев) ушбу ажратиладиган маблағлар бўйича шартномаларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.
6. Туман ҳокимлиги маҳаллий бюджетларининг ҳар чорак охири билан даромадлар режасининг орттирилган қисми маблағларини биринчи навбатда, ҳукумат қарорлари ва дастурларида белгилаб берилган тақсимотларга асосан шакллантириб, қонунчиликда белгиланган тартибда биринчи навбатда амалга ошириладиган тадбирларга йўналтирилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовга, назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Қурбонов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ОСТОНОВ АКМАЛ АНВАРОВИЧ
Бухоро вилояти, Вобкент тумани,
2025 йил 28 июнь,
VII-14-75-2-33-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.