ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУЛИСТОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳрининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларининг якуний натижаларини тасдиқлаш то ʻғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 6 мартдаги ПҚ-93 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2025 йил 17 апрелдаги 20/1-781 сон билан тасдиқланган «Назорат-режа»сининг ижросини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида ишбилорманлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 6 мартдаги ПҚ-93 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2025 йил 17 апрелдаги 20/1-781 сон билан тасдиқланган «Назорат-режа»сининг ижросини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тартиби ўғрисида»ги Низомига асосан Республика аэрогеодезия маркази томонидан бажарилган ишларнинг якуний натижалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Гулистон шаҳрининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича шаҳар комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 1-15/114 сонли йиғилиш баёни маъқуллансин.
3. Гулистон шаҳрига чегарадош туманлардан жами 3 та (3 та қисман Ишонч МФЙ дан 247,97 га Янгиавлод МФЙ дан 159,8 га Қарапчи МФЙ дан 142,6 га) маҳалла фуқаролар йиғинидан 550,37 га ер участкаси Гулистон шаҳри таркибига ўтказилсин.
4. Гулистонтуманидан Гулистон шаҳри таркибига ўтказилаётган ер участкасининг чегара чизиғининг тавсифи 1-иловага, картографик чизмаси 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Боёвут туманидан Гулистон шаҳри таркибига ўтказилаётган ер участкасининг чегара чизиғининг тавсифи 3-иловага, картографик чизмаси 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
6. Гулистон шаҳри билан чегарадош бўлган Гулистон, Боёвут ва Мирзаобод туманлари ўртасидаги маъмурий-ҳудудий чегара чизиғини белгилаш бўйича чегара чизиғининг тавсифи 5-иловага ҳамда тайёрланган картографик чизмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари ҳамда шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари вилоят Кенгашидан сўралсин.
Кенгаш раиси ХОДЖИМАНОВ ЖАМОЛИДДИН ХУСНУДДИНОВИЧ
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
2025 йил 27 июнь,
VII-13-74-9-130-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.