ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
«Наманган сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлари (тарифлари) тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июль кунидаги «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784 сон Қонуннинг 12-боб 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074 сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Наманган сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 3 июндаги 01/1280 сон, Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 июнь 02/14-32/397 сон хатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 162 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. «Наманган сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 3 июндаги 01/1280 сон, Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 3 июнь 02/14-32/397 сон хатлари ҳамда «Наманган сув таъминоти» акциядорлик жамияти директори М.Ходжиевнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар) юзасидан тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Наманган сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархлар (тарифлар)и 1-иловага ҳамда вилоятнинг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларига жамият томонидан махсус автотранспорт воситаларида етказиб бериладиган ичимлик сув нархлар (тарифлар)и 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 7 мартдаги «Наманган сув таъминоти» акционерлик жамиятининг ичимлик суви ва канализация хизматлари хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВИ-42-26-6-0-К/24 сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икрамов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Джамалов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Наманган вилояти,
2025 йил 27 июнь,
VII-12-97-6-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.