ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШИРИН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ширин шаҳар маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-93 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2025 йил 17 апрелдаги 20/1-781 сон билан тасдиқланган «Назорат-режа»сининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ПҚ-93 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2025 йил 17 апрелдаги 20/1-781 сон билан тасдиқланган «Назорат-режа»сининг ижросини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан Республика аэрогеодезия маркази томонидан бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ширин шаҳрининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича шаҳар комиссиясининг 2025 йил 4 июндаги 1/013-33-сонли йиғилиш баёни маъқуллансин.
3. Боёвут тумандаги жами 1 та (1 та Ширин МФЙ 638,8 га) маҳалла фуқаролар йиғини 638,8 га ер участкаси Ширин шаҳри таркибига ўтказилсин.
4. Боёвут туманидан Ширин шаҳри таркибига ўтказилаётган ер участкаси чегара чизиғининг тавсифи 1-иловага, картографик чизмаси 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ширин шаҳри билан чегарадош бўлган Ховос ва Боёвут туманлари ўртасидаги маъмурий-ҳудудий чегара чизиғини белгилаш бўйича чегара чизиғининг тавсифи 3-иловага ҳамда тайёрланган картографик чизмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари ҳамда шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Сессия раиси НОРМАТОВ УЛУГБЕК ЭРМАМАТОВИЧ
Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри,
2025 йил 27 июнь,
VII-9-85-9-131-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.