ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Сирдарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувининг хизмат тарифлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 23 октябрда ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ичимлик суви таннархини арзонлаштириш, бунинг учун сув корхоналари ишлатадиган электрнинг бир қисмини «яшил» энергияга ўтказиш, сув бўйича лойиҳалар қийматини қайта кўриб чиқиш, уларда ишлатиладиган материалларни маҳаллийлаштириш вазифалари қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6074 сонли фармони, 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784 сонли қонуннинг 12-боб 46-моддаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилги-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги 204 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 , 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Сирдарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувининг хизмат тарифлари тўғрисида вилоят «Сувтаъминот» АЖ раҳбари Ш.Акрамовнинг ҳисоботи маълумот ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Вилоят «Сувтаъминот» Ажнинг 2025 йил 12 майдаги 01/04-2041 сонли, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 2 майдаги 04/17/38-324 сонли ва 2025 йил 8 майдаги 04/17/38-345 сонли хулосалари ва таклифларига асосланиб аҳолига ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун 1-иловага,
вилоятнинг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларига махсус автотранспорт воситаларида етказиб бериладиган ичимлик сув (нархлари) тарифлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.
3. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Кушаков, А.Хидиров, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Н.Усмонов) ва вилоят «Сувтаъминот» АЖ раҳбари Ш.Акрамовга:
бир ҳафта муддатда барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларда сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича тасдиқланган сув тарифининг нархлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
вилоят «Сувтаъминот» АЖнинг молиявий зарар билан ишлаш сабабларини пухта таҳлил қилиш ҳамда уларни соғломлаштириш, ичимлик суви тарифларини ўз вақтида тўланишини назоратга олиш, белгиланган рентабеллик даражасига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
ичимлик суви таъминоти корхоналарининг аҳволини тубдан яхшилаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш;
барча ичимлик суви ишлаб чиқариш ва тақсимлаш иншоотларини хатлов (инвентаризация)дан ўтказиб, уларнинг тўлиқ рўйхати ва техник ҳолати бўйича маълумотларни ўрнатилган тартибда вилоят ҳокимлигига тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, «Янги Сирдарё» газетаси таҳририятига қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Кушаков, А.Хидиров, вилоят «Сувтаъминот» АЖ раҳбари Ш.Акрамовга, назорат қилиш Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси А.Бабабеков зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Кенгаш раиси АХМЕДЖАНОВА ПОКИЗА ШАВКАТОВНА
Сирдарё вилояти,
2025 йил 26 июнь,
VII-16-107-9-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.