26.06.2025 йилдаги VII-11-74-9-123-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЁВУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боёвут тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларининг якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 6 мартдаги ПҚ-93 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2025 йил 17 апрелдаги 20/1-781 сон билан тасдиқланган «Назорат-режа»сининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини, инфратузилма ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 6 мартдаги ПҚ-93 сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2025 йил 17 апрелдаги 20/1-781 сон билан тасдиқланган «Назорат-режа»сининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299 сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан Республика аэрогеодезия маркази томонидан бажарилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиб маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Боёвут тумани маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси томонидан ўрганиб чиқилган материалларга асосан тайёрланган таклиф лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун ИД-107857 сон билан 15 кун муддатга «Э-Кенгаш» электрон тизими орқали жамоатчилик муҳокамасига (регулатион.гов.уз сайтида) эълон қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳокама якунлари билан жамоатчилик томонидан таклифлар келиб тушмаганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Боёвут туманининг маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 1/01-20 сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб, Боёвут туманидаги жами 3 та (2 та қисман Янгиавлод МФЙ дан 159,8 га ва Қарапчи МФЙ дан 142,6 га жами 302,4 га Гулистон шаҳри таркибига ҳамда 1 та тўлиқ Ширин МФЙ 638,8 га Ширин шаҳрига) маҳалла фуқаролар йиғинидан 941,2 га ер участкаси Гулистон ва Ширин шаҳарлари таркибига ўтказилиши мақуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Боёвут туманидан Гулистон шаҳри таркибига ўтказилаётган ер участкаларнинг чегара чизиғининг тавсифи 1-иловага, картографик чизмаси 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Боёвут туманидан Ширин шаҳри таркибига ўтказилаётган ер участкасининг чегара чизиғининг тавсифи 3-иловага, картографик чизмаси 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Боёвут тумани билан чегарадош бўлган Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари ҳамда Гулистон, Мирзаобод ва Ховос туманлари ўртасидаги маъмурий-ҳудудий чегара чизиғини белгилаш бўйича чегара чизиғининг тавсифи 5-иловага ҳамда тайёрланган картографик чизмаси 6-иловага мувофиқ тасдиғи Халқ депутатлари вилоят Кенгашидан сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари ҳамда туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари вилоят Кенгашидан сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Д. УРАЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-11-74-9-123-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.