ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 19 июндаги «Вилоятда сҳақирилувчиларни танлаб олиш ишларини ташкил этиш ва уларни маҳсус қўшин турларига дастлабки саралаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида»ги 321-4-0-Қ/25 сонли қарори ҳақида
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель кунидаги 291 сонли «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2022 йил 10-сентябр кунидаги 666 сонли буйруғи асосан 2026 йил навбатдаги чақирилувчиларни ўрганиш, танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш, уларни, уларни махсус қўшин турларига дастлабки саралаш ишларини ташкил этиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига қарор қиламан:
1.Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025 йил 19 июнь кунидаги 321-4-0-Қ/25 сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. 1998-2008 йилларда туғилган, чақириш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини 2026 йил чақирув мавсумида муддатли ҳарбий хизматга тайёрлаш ишлари туманда 2025 йил 1 июль кунидан бошлаб ташкил этилсин;
3. Косон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ҳ.Назаров)га
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 291 сонли қарори билан тасдиқланган чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида белгиланган таркибда туманда чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини бахолаш ҳамда якка тартибда суҳбат ўтказиш бўйича танлов кенгашини ташкил этилсин;
Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш жойи Косон туман марказий ўйингоҳида 2-иловага асосан ташкиллаштириш:
Якка тартибда суҳбат ўтказиш жойи белгиланган тартибда Косон тумани Мудофаа ишлари бўлими ҳудудида 2.1-иловага асосан ташкиллаштириш:
Чақирилувчиларни танлаб олиш ишларини ташкил этиш ва уларни маҳсус қўшин турларига дастлабки саралаб олиш тадбирларини ташкил этиш бўйича вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси 3-иловага асосан қабул қилинсин;
Жойларда чақирилувчиларнинг оилавий шароитини ўрганиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Муддатли ҳарбий ҳизматга чақириладиган чақирилувчиларни ўрганиш жараёнида сафарбарлик чақирув резерви хизматига танлаб олинадиган чақирилувчиларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбатлар ўтказиб, уларнинг оилавий, моддий ва ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда сафарбарлик чақирув резерви хизматига чақирилувчилар рўйхатини шакллантириш;
туманда чақирув пунктини навбатдаги чақирувга тайёрлаш ҳудуд ва атрофларни кўргазмали баннерлар билан жиҳозлаш;
жамоат ташкилотлари билан биргаликда чақирилувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялш бўйича тадбирлар ташкиллаштириш топширилсин.
4. Косон ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи (Ф.Турсунов)га
2025 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб чақирилувчиларни маҳалла фуқоролар йиғинларида ўрганишга ҳудудлардаги қишлоқ врачлик пунктлари ходимларини жалб этиш, чақирилувчиларнинг соғлиги, оила аъзолари ва уларининг диспансер назоратида туриш ёки турмаслиги ҳолатига алоҳида эътибор қаратилсин;
Танлов тадбирларини ўтказиш давомида туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг талабномасига асосан тез тиббий ёрдам машинаси мутахасис шифокорлар иштирокини таъминлаш топширилсин;
5. Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи (З.Ҳасанов)га:
жойларда чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан чақирилувчилар танлови ташкил этилсин;
танлов кенгашининг якуний қарори асосан чақирилувчиларни маҳсус қўшин турларига дастлабки саралаб олиш тадбирлари ва ҳарбий қисм вакилларига тақдим қилиш;
2026 йилги чақирув олдидан чақирув ёшидаги фуқороларни муддатли ҳарбий ва сафарбарлик чақируви резерви хизматларига танлаб олиш ҳамда маҳсус қўшинларга саралаш ишлари юзасидан туман ҳокимлигига ахборот бериб борилсин.
6.Туман мактаб ва мактабгача таълими бўлими бошлиғи (А.Турсунов)га
чақирилувчиларни умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш учун туман мудофаа ишлари бўлимига бир нафардан умумий ўрта таълим муассасаларининг жисмоний тайёргарлик фани ўқитувчилари ажратилсин;
чақирилувчиларни ўрганиш даврида туман мудофаа ишлари бўлимига белгиланган тартибда ёрдамчи ходимлар ажратиш топширилсин.
7. Ўзбекистон махаллалари уюшмаси Косон туман бўлими бошлиғи У.Очиловга
Туман танлов кенгаши томонидан низомда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;
Маҳалла фуқаролар йиғинларида чақирилувчиларни ўрганиш давомида туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини ташкиллаштириш ва амалий ёрдам бериш;
Муддатли ҳарбий ҳизматга чақириладиган чақирилувчиларни ўрганиш жараёнида сафарбарлик чақирув резерви хизматига танлаб олинадиганларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг оилавий, ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда сафарбарлик чақирув резерви хизматига олиниш лозим бўлган чақирилувчиларнинг рўйхатларини тақдим қилиш топширилсин;
8. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Мирзаэвга, танлов тадбирлари ўтказиладиган жойларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш чоралари кўрилсин.
Танлов тадбирларига қатнашиш ёки туман мудофаа ишлари бўлимига келишдан бош тортган чақирилувчиларни туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи тақдим қилган рўйхатга асосан туман мудофаа ишлари бўлимига етказилсин.
9. Косон газетаси таҳририяти бош мухаррири О.Оромовга туманда чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига олдиндан танлаб олиш ва синовларидан ўтиш жараёнларини оммавий аҳборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Назаров зиммасига юклатилсин.
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
2025 йил 25 июнь,
188-4-60-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.