ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БЕШАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида Бешариқ туманида ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
Фарғона вилояти Бешариқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 22 апрелдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида, тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01/277 сонли мурожаатига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140 сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6-, 25-моддаларига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Бешариқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 22 апрелдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида»ги 01/277 сонли мурожаати маъқуллансин.
2. Бешариқ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Бешариқ тонги» газетаси таҳририяти (С.Темиров) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари О.Алиматов ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи В.Абдураҳмоновлар зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Р. К. ЖЎРАЕВ
Фарғона вилояти, Бешариқ тумани,
2025 йил 25 июнь,
142-11-153-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.