ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДЎСТЛИК ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, «Таълим тўғрисида» ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида» ги Низомнинг 39-бандига асосан ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 10 апрелдаги 01/48 сонли хатини инобатга олиб, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида, умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Дўстлик туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 10 апрелдаги 01/48 сонли хати қаноатлантирилсин.
2. Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокими ўринбосари (Н.Сахатов), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (З.Ортикова) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (М.Қудратова) га, маҳалла фуқаролар йиғинларида мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Б.Қораев) га, мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
7. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2024 йил 29 июлдаги 164-3-47-Қ/24 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Н.Сахатов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ш. ДАРВИШЕВ
Жиззах вилояти, Дўстлик тумани,
2025 йил 23 июнь,
121-3-47-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.