ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЮНУСОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-53-V-сонли Қарори ижросини таъминлашҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-53-V-сонли Қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши котибияти (С.Собиржонов) ушбу қарор ижросини таъминлашда Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатларига амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (Р.Юсупов) зиммасига юклансин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АБДУВАЛИЕВ БОХАДИР АБДУЛХАЕВИЧ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 июнь,
III-9-45-14-206-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.