20.06.2025 йилдаги 195-10-212-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 26 апрелдаги 286-10-0-Қ/25 сонли қарорининг ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги «2025 йилда энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисида»ги 205 сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 26 апрелдаги 286-10-0-Қ/25 сонли қарорининг ижросини таминлашда «Маҳаллий ҳокимият тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 26 апрелдаги 286-10-0-Қ/25 сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йилда Тошкент тумани ҳудудида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бўйича электр энергиясининг 2025 йил прогнозига нисбатан иқтисод қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бўйича 2025 йил прогнозига нисбатан табиий газни иқтисод қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Туман Электр таъминоти корхонаси» (Э.Усмонхўжаев) ва «Тошкенттумангаз» газ таъминоти бўлими (И.Мирхамид) электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими орқали ойига 500 кВт электр энергияси ва 1000 куб метр дан ортиқ табиий газ истеъмол қилган абонентларни таҳлил қилиб борсин, шуниндек, электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрларидан ортиқча сарфланган истеъмолчиларга муқобил энергия манбалари ва тежамкор ускуналарни ўрнатиш афзалликларини маълум қилиш бўйича ҳар ойда қўшимча СМС-хабарнома юборилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарор билан қуйидагилар белгиланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини камайтириш бўйича ишчи гуруҳлар, туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ҳамда бу борадаги ишларни «маҳаллабай» ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги, Ўзенергоинспекция, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Узтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳар ойда ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишлари таҳлил асосида, улар энг кўп бўлган маҳаллаларда, ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини камайтириш ишларини «маҳаллабай» ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиб борилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини камайтириш бўйича ишчи гуруҳлар раҳбарларининг рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини камайтириш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби ва уларнинг вазифалари 10-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини камайтириш бўйича ишчи гуруҳлар ишларини маҳаллабай ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби ва уларнинг вазифалари 11-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги 133 сонли қарорига мувофиқ тузилган ҳар бир туман (шаҳар) кесимида энергия балансини ишлаб чиқиш, уларнинг кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг аъзолари асосий иш жойидан ажралган ҳамда лавозим маоши сақлаб қолинган ҳолда устувор вазифаларини 2025 йил давомида амалга оширилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп хонадонли уйлар, жамоат биноларини таом тайёрлаш, иссиқ сув, иситиш ва совутиш тизими электрлаштирилган ёки муқобил манбалар орқали таъминланган ҳамда биноларнинг энергия самарадорлик тоифаси «А» тоифа бўлган ҳолда лойиҳалаштириш жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қуриладиган барча (шу жумладан, давлат ва хусусий) жамоат бино-иншоотлари (таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт комплекслари ва бошқалар), кўп квартирали уй-жойлар, шу жумладан, «Янги Ўзбекистон» массивлари (марказлашган иссиқлик таъминотига уланиши мўлжалланган уй-жойлардан ташқари), шунингдек, умумий майдони минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларнинг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда совитиш ва иссиқлик таъминоти тизимларини электр энергияси ва муқобил энергия манбаларида ишлайдиган энергияни тежайдиган ва энергия жиҳатидан самарадор технологиялар жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йил муддатда ҳудудларда АГТШКни лойиҳалаштириш ва қуриш, бошқа турдаги ёқилғи қуйиш шоҳобчалари фаолиятини сиқилган газ тўлдиришга ўзгартириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутмайдиган, технологик жараёнларида табиий газга муқобил ёқилғи туридан фойдаланиш имкони мавжуд бўлган юридик шахсларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар беришга мораторий эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлар муқобил бўлган энергия манбаларга ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларига ўрнатиладиган қуёш панелларининг молиялаштириш манбаи этиб қуйидагилар белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия инстутутлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, имтиёзли кредитлари ва бошқа мақсадли маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик битимлари доирасидаги маблағлар, қонунчилик ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 майдан янги қурилаётган кўп квартирали уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ тармоғига уланиши учун техник шарт берилиши тўхтатилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокими матбуот котиби (Д.Исмаилова), Тошкент тумани Адлия бўлими (Ш.Таджибаев), «Маҳалла еттилиги» ва таъминот корхоналари билан биргаликда энергетика тизимидаги ўзгаришлар ҳамда энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида электр энергияси ва табиий газ арзонлаштирилган нархларда етказиб берилаётганлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ужгуржи истеъмолчилар орасида муқобил энергия манбалари ва тежамкор ускуналарни ўрнатиш орқали энергия ресурсларининг тежалиши ҳақида тарғибот тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буклет ва флаерларни тарқатиш ҳамда ижтимоий роликларни намойиш этиб бориш орқали аҳоли хабардорлигини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли гавжум жойларда, йирик савдо мажмуаларида ҳамда реклама таблоларида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари орқали энергия ресурсларининг тарифларида кўзда тутилган ўзгаришлар ҳамда нархларини хорижий мамлакатлардаги нархлар билан таққослаш орқали тайёрланган инфографика ва таҳлилий маълумотларни кенг оммага етказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ўз мажмуалари таркибига кирувчи бўлим ва ташкилотларга соҳалар бўйича белгиланган режа-кўрсаткичлар ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатиб, ҳар ой ҳисоботларини танқидий муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда дастур ижросининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Мирсагатов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195-10-212-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.