ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Хоразм вилояти ҳокимининг 2025 йил 23 январдаги «Вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2025 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 31-12-0-Қ/25 сонли қарорига ўзгартириш вақўшимчалар киритиш тўғрисида
Вилоятдаги тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш, ҳунарманд ва тадбиркорлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Хива шаҳар ҳокимлигининг 2025 йил 29 майдаги 5-197 сонли хатини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Хива шаҳар ҳокимлигининг 2025 йил 29 майдаги 5-197 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Хоразм вилояти ҳокимининг 2025 йил 23 январдаги «Вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2025 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги 31-12-0-Қ/25 сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарор «Хоразм ҳақиқати» газетасида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Ачилов зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими Ж. РАХИМОВ
Хоразм вилояти,
2025 йил 20 июнь,
277-12-0-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.