19.06.2025 йилдаги VII-13-78-10-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳамда уларда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдорини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428 сонли қарорига асосан Тошкент вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳамда уларда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун 2025 йилга ягона ойлик йиғим миқдорини белгилаш мақсадида, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2025 йил 8 майдаги йиғилиш баёни ва хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Д.Бабажановнинг вилоятда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ва уларда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун 2025 йилга ягона ойлик йиғим миқдорини белгилаш юзасидан таклифи инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Тасдиқланган чизмаларга мувофиқ бўш бўлган реклама жойлари ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион савдосига чиқарилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун 2025 йилга ойлик йиғимлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳамда уларда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдорлари кучга кирган кундан бошлаб Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 2024 йил 8 апрелдаги ВИ-88-35-10-0-К/24 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор имзоланган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Б.Кабулов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Тошкент вилояти телерадиоканали» давлат муассасаси директори (О.Бегалиев) ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси (Ш.Низамудинов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорни «Нурафшон ТВ» телерадиоканалида, «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентцая правда» газеталарида эълон қилиниши ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Ғаниев ва вилояти ҳокими ўринбосари Д.Бабажанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-78-10-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.