Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2026 19.06.2025 йилдаги 209-12-180-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ УРГАНЧ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч шаҳридаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокимининг 2026 йил 11 июндаги 125-12-180-Қ/26-сонли «Урганч шаҳридаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда тасдиқланган «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 47-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомининг 39-бандига асосан шаҳарда янги қурилган массивлар ва маҳаллалар ташкил қилинганлигини инобатга олган ҳолда шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 21¹-моддаларини қўллаб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилояти бошқармаси Урганч шаҳар филиали (Б.Аллаяров) томонидан киритилган Урганч шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Урганч шаҳридаги таълим рус тилида олиб бориладиган 3,10,15,28,30-сонли мактабларга шаҳардаги барча ҳудудлардан русийзабон ўқувчиларнинг келишини, ушбу мактабларда 1-синфга қабул рус тилини билиш даражаси бўйича амалга оширилишини инобатга олган ҳолда микроҳудуд беркитилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А.Исаков), шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими (М.Маримов), шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим мактабларига жалб этишга шахсан масъул эканликлари ушбу қарор билан белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими (С.Якубов) маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим мактаблари раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор кучга кириши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2024 йил 24 майдаги 298-12-180-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (Б.Худайберганов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- мазкур қарорни www.регулатион.гов.уз га жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- шаҳар халқ таълими бўлими билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- ушбу қарорни расмий нашрларда эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Исаков зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч шаҳар ҳокими Б. РАДЖАПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Урганч ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209-12-180-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.