ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларни белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги ЎРҚ-635 сонли қонуннинг 10-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 апрелдаги «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 299 сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 41 сон баёни 20-бандига ҳамда Бош вазирининг 2023 йил 15 декабрдаги 03/4.3-253 сон билан тасдиқланган «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг 2 та туман ва 1 та шаҳар маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш юзасидан Халқ депутатлари туман ва шаҳри Кенгашларининг қарорларини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6, 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларни белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Бердикуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ва шаҳар маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш юзасидан:
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг 2025 йил 1 мартдаги VII-4-28-1-29-K/25-сонли, халқ депутатлари Андижон туман Кенгашининг 2025 йил 1 мартдаги VII-4-42-1-16-K/25-сонли ҳамда халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг 2025 йил 1 апрелдаги VII-4-35-1-15-K/25-сонли қарорлари маъқуллансин.
3. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримовга:
15 кун муддатда туман ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларни белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг якуний натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини ташкиллаштириш ва таъминлаш вилоят биринчи ўринбосари Д.Каримовга назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Андижон вилояти,
2025 йил 18 июнь,
VII-6-137-1-0-K/25-сон