ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Элликқалъа тумани ҳудудида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси 2024 йил 19 январь кунги «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги ЎРҚ-900 сонли Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172 сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги талабларига асосан Элликқалъа тумани ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик огоҳлантириш ва оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган кенг кўламли ташкилий ва амалий чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Элликқалъа тумани Тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 9 апрель кунги 175 сонли хати қаноатлантирилсин.
2. Элликқалъа туман ҳудудида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл- транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ўрнатилиши лозим бўлган йўл белгилари ва манзили 1-иловага асосан тасдиқлансин ҳамда мазкур йўл белгиларини ўрнатишга рухсат берилсин.
3. Туман ички ишлар бўлими (Қ.Узақбаев), туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Б.Қўчқаров), туман йўллардан фойдаланиш корхонаси (Э.Таджиев) ва туман Ободонлаштириш бошқармаси (Н.Сержанов)ларга туман ҳудудида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва марказий кўчаларида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимов зиммасига юклатилсин.
Элликқалъа тумани ҳокими В. НИЯЗИМБЕТОВ
Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани,
2025 йил 17 июнь,
105-13-194-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.