ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг 2025 йил 16 апрелдаги 01-04-2506 сонли хати асос учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2025 йил 23 январдаги VII-4-6-1-0-K/25 сон қарори иловасидаги Бирдамлик, Беруний, Қадрият, Ҳамдўстлик ҳамда Байналминал маҳалла фуқаролари йиғинлари маъмурий-ҳудудий чегарасини белгилаш тавсифи ва чегаралари иловага мувофиқ ўзгартилсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
4. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Р.Эшонов) ушбу қарорни матбуотда эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири (Н.Тойчиева) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Андижон вилояти,
2025 йил 16 июнь,
VII-9-131-1-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.