16.06.2025 йилдаги 181-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025 йил 14 майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 май «Ҳудудларда микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 308 сон қарори ижроси ҳақидаги 238-4-0-Қ/25 сонли қарори тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 майдаги «Ҳудудларда микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги 308 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 майдаги «Ҳудудларда микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 308 сон қарори ижроси ҳақида»ги 238-4-0-Қ/25 сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистан Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12 сон қарорига мувофиқ 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида микросаноат марказларини (кейинги ўринларда - Микросаноат марказлари) барпо этиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказлари ҳудудларнинг ихтисослашуви ва тадбиркорлик анъаналарини (ҳудудларнинг драйвери), юқори даромадли иш ўринларини яратишни, шунингдек, хорижий давлатлар (Хитой, Жанубий Корея, Туркия) тажрибаси асосида қуриш инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқиладиган алоҳида концепцияга мувофиқ барпо этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларида ҳунармандчилик, тикувчилик, пойабзалчилик, қандолатчилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турлари билан шуғулланадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъектлари) жойлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларига ишлаб чиқаришларни жойлаштиришда табиий газга муқобил бўлган ёқилғи турларидан ва энергия тежамкор технологиялардан (гелиоколлектор, иссиқлик насоси, қуёш панеллари, иссиқликни қайта тиклаш- рекуперация қилиш ва бошқалар) фойдаланишга устуворлик берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларининг лойиҳа концепцияси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистан Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш орқали ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларининг қуриш учун ер участкалари тасдиқланган лойиҳа концепцияси асосида ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини тайёр ҳолда қуриш ва кейинчалик уларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш учун ташаббускор пудрат ташкилотларига электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон онлайн-аукцион савдолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12 сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳаларининг манзилли рўйхати асосида ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган пудрат ташкилотлари билан Ўзбекистан Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ўртасида Миркосаноат марказларини тасдиқланган лойиҳа концепцияси асосида қуриш ва уларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш шартлари (ижарага (лизингга) бериш, кредит, тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиш) тўғрисида уч томонлама битим тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, шу жумладан, маҳаллий бюджетларга ушбу қарорга мувофиқ ерларни электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманда микросаноат марказларини барпо этиш ҳамда уларга кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистан Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъм инлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12 сон қарорига мувофиқ микросаноат марказларини барпо этиш учун белгиланган ҳудудлардан туман ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини танлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларини лойиҳа концепцияси асосида қуриш учун танланган ер участкаларининг белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказлари пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда қурилиши устидан доимий мониторинг юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишда ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳалари доирасида янги иш ўринлари яратилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Назаров, тижорат банк раҳбарлари билан биргаликда, Микросаноат марказларига тадбиркорларни жалб қилиш, уларнинг бизнес-режалари асосида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, лойиҳаларга тижорат банклари томонидан кредит ажратиш ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла банкирлари орқали банк хизматларини тарғиб қилиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва янги мижозларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларининг ихтисослашуви ва шарт-шароитларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Ш.Авазов) ишчи гуруҳ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этишда юзага келадиган муаммоларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиб борсин ва уларни бартараф этиш бўйича бошқа мутасадди ташкилотлар ва идоралар билан тегишли чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микросаноат марказларининг лойиҳа концепциясида ишлаб чиқариш майдонлари билан бир қаторда шоурум, омборхона, офис ва ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ташкил этилишини инобатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари кўмагида тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни онлайн платформалар орқали сотишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Микросаноат марказлари ҳудудида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда уларнинг ихтисослашуви бўйича Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан дуал таълим тизимини ташкил этиш орқали камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ишга жойлаштирилишга эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Микросаноат марказлари фаолиятини ташкил этишда амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-4-60-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.