№ | Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратилаётган давлат идораси номи | Ер майдонидан фойдаланувчи ёки ер майдонида жойлашган объект номи | Манзили (объект номи) | Амалда фойдаланиб келаётган ҳамда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилаётган ер майдони (гектар) | Қурилиш ости майдони (кв.м) | Умумий фойдали майдони (кв.м) | Фойдали майдони (кв.м) | Кадастр рақами |
| |||||
Тошкент тумани 10 та | х | 0,7080 | 0,708 | х | х | х |
| |||||||
1 | Тошкент тумани хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси давлат муассасаси | Тошкент тумани хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси бино иншоотлари | Келес шаҳар, Хамза кўчаси, 34-уй | 0,06 | 180,87 | х | х | 11:11:01:01:07:1009 |
| |||||
2 | "Ширин" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Ширин" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино иншоотлари | Ширин МФЙ | 0,015 | х | х | х | Кадастр рақами шакиллантирилмаган |
| |||||
3 | "Чувалачи" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Чувалачи" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино-иншоотлари | Чувалачи МФЙ, Меҳрибон кўчаси, 54-уй | 0,03 | 156,93 | х | х | 11:11:41:02:01:0039 |
| |||||
4 | "Уч-чинор" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Уч-чинор" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино-иншоотлари | Уч-чинор МФЙ, Қуйи кўктерак кўчаси, 41-уй | 0,197 | 235,06 | х | х | 11:11:41:01:01:0020 |
| |||||
5 | "Фаровон" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Фаровон" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино иншоотлари | Фаровон МФЙ, Улуғбек 1-берк кўчаси, 31-уй | 0,043 | 186,99 | х | х | Кадастр рақами шакиллантирилмаган |
| |||||
6 | "Янгиҳаёт" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Янгиҳаёт" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино-иншоотлари | Янгиҳаёт МФЙ, Хурмозор 4-кўчаси | 0,04 | х | х | х | Кадастр рақами шакиллантирилмаган |
| |||||
7 | "Файзобод" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Файзобод" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино-иншоотлари | Файзобод МФЙ, М.Юсуф кўчаси, 22-уй | 0,198 | 838,66 | х | х | 11:11:09:02:02:0565 |
| |||||
8 | "Дийдор" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Дийдор" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино иншоотлари | Дийдор МФЙ, Шифобахшсувлар кўчаси, 76/5-уй | 0,07 | 231,57 | х | х | 11:11:10:02:03:1275 |
| |||||
9 | "Ойдин хаёт" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Ойдин хаёт" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино-иншоотлари | Ойдин хаёт МФЙ, Юнусобод кўчаси | 0,03 | х | х | х | Кадастр рақами шакиллантирилмаган |
| |||||
10 | "Дархон" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи | "Дархон" фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи бино иншоотлари | Дархон МФЙ, Дўрмон кўчаси | 0,025 | х | х | х | Кадастр рақами шакиллантирилмаган |
| |||||
Тошкент туман ҳокимининг қарори, 13.06.2025 йилдаги 173-10-212-Q/25-сон
Кучга кириш санаси
14.06.2025
|
Ҳужжат 09.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 5 июндаги «Вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудидаги 36 та давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига амалда фойдаланиб келаётган ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш тўғрисида»ги 367-10-0-Қ/25-сонли қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган «Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматлари сифатини яхшилаш бўйича келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида»ги видеоселектор йиғилишининг 41-сонли баёни 19.1-банди ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида қабул қилинган Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 5 июндаги 367-10-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ер кодексининг 5-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 10-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган «Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматлари сифатини яхшилаш бўйича келгусидаги устувор вазифалар» тўғрисидаги видеоселектор йиғилишининг 41-сонли баёни ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида қабул қилинган Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 5 июндаги 367-10-0-Қ/25-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент тумани ҳудудидаги давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фойдаланишидаги жами 10 та объект жойлашган 0,708 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари иловага мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганлиги инобатга олинсин.
(2-банд Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимининг 2025 йил 8 июлдаги 257-10-212-Қ/25-сонли қарори таҳририда)
3. Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (О.Холдоров) ушбу қарорга мувофиқ ер майдонлари ажратилаётган ташкилотларнининг аризаларига асосан, белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштирсин ҳамда давлат рўйхатидан ўтказсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Мирсагатов зиммасига юклансин.
1-илова
Тошкент тумани ҳудудидаги 10 та давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилаётган амалда фойдаланиб келаётган ер майдонлари
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
2025 йил 13 июнь,
173-10-212-Q/25-сон